Маълум бўлишича, Исроилов ўша йили маст ҳолатда йўлидан чиқиб қолган милиция ходимини машинасида уриб юборган. Натижада ходим боши билан ерга тушиб, олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Унинг айтишича, Исроилов ходимнинг оила аъзоларини ташлаб қўймаган.
Унинг айби ичганида бўлган. Келаётганимда чайқалиб, йўлимга чиқиб кетиб қолган. Энди тақдири шунақа экан. Унинг аёлига қараганман, улар асли вилоятдан бўлган. Тошкентга прописка қилиб берганман, уй олиб берганман. Ташлаб қўймаганман. Болалари катта бўлиб қолди ҳозир. Шу пайтгача боқиб, рози-ризолик қилганмиз, — дейди Шукрулло Исроилов.