Андижон вилояти Марҳамат туманида 25 ёшли қизга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 25 ёшли Мохирахон таниши, 25 ёшли Назокатнинг сурати устига “Назокат 50 000 сўм эвазига фоҳишалик билан шуғулланади” деган мазмунда ёзув ёзиб, уни телеграмдаги гуруҳларнинг бирига тарқатиб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “г” банди (Туҳмат, яъни ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда била туриб шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш ) билан жиноят иши қўзғатилган. Иш судга оширилгани маълум қилинди.