Самарқанд вилоятида кўприк иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда иккига бўлиниб кетган кўприк сурати тарқалди ва ушбу ҳолат Пахтачи туманида содир бўлгани маълум қилинди. Кўприк Миркан ва Дарға маҳаллалари орасида қурилган бўлган. Унинг узунлиги 8,6 метрни ташкил қилади. У 1971 йилда фойдаланишга топширилган.
Кўприк кучли ёмғир ёғиши оқибатида чўкиб қолган. Туман ҳокими уни қайта таъмирлашга ва қуришга кучи етишини, лекин бунга бироз вақт кераклигини айтган.