Фарғона вилоятида маст эркак ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда Замон ИД хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Учкўприк туманида 10 март куни содир бўлган. Эркак маст бўлиб қолган ва хотини унинг укасига телефон қилиб, машинани олиб кетишни сўраган. Буни билиб қолган эркак эса «Машинани нимага олиб кетади, нима ҳаққи бор? Менинг эркаклик ғурурим йўқми?» деб хотини билан тортишиб уйидан чиқиб кетган. У ўзини поезд остига ташлашга қарор қилган. Буни билиб қолган эркакнинг атрофидагилар дарҳол ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Эркак поезд рельсида юрган бўлган ва уйига қайтариб олиб келинган. Аниқланишича, эркак кетгач, орадан 3–5 дақиқа ўтиб, у ердан поезд ҳаракатланган. Таъкидланишича, аёл бирор бахтсиз ҳодиса бўлишидан хавотирланиб машинани олиб кетишни сўраган.