Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Миришкор туманида содир бўлган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, у март ойи бошида 1995 йилда туғилган ёш йигит билан танишиб қолган. Улар бир неча кунлар давомида мулоқотда бўлган. Йигит ўзига тўқ оиладан эканини ва қиз унга ёқиб олганини айтган. Ёш йигит жабрланувчига учрашишни ва яқинроқ танишиб олишни таклиф қилган.
Мен опамни кўриш учун шифохонага отландим ва бу ҳақда йигит билар эди. Мен шифохонадан чиққанимда у мени кутиб олди ва автомашинасига ўтиришимни айтди. Мен рад жавобини берганимда у куч билан машина салонига итариб юборди. Автомобиль одамлар йўқ бўлган томон юрди ва ўша ерда мени зўрлади. Шундан сўнг у ота-онасини юборишини ва пул беришини айтди. Мен қийинчилик билан уйга етиб олдим ва онамга ҳамма нарсани айтиб бердим, – дейди қиз.
Сўнгги маълумотларга кўра, жабрланувчи ҳозирда шифохонада. Қизнинг ота-онаси ҳуқуқ тартибот органлари ҳодисада айбдор бўлган шахсни ушлашга шошилмаётганини айтмоқда.