Бугун, 2 апрель куни пойтахт ва Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш цехларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, соат 14:34 да Қушбеги кўчасидаги Яккасарой кичик саноат зонаси пойабзал ишлаб чиқариш цехида ёнғин юзага келган. Унинг натижасида 200 квадрат метрдан ортиқ майдон ёнган. Ўт ўчирувчилар оловни 40 дақиқада бартараф этган.
Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги дераза ва эшик ишлаб чиқариш цехида соат 14:51 да ёнғин содир бўлиб, у 15:45 да тўлиқ бартараф қилинган.
Иккита ҳодисада ҳам жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.