Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги мактабда қизлар муштлашгани акс этган видео тарқалган эди. Маълум бўлишича, ўша воқеа масъуллар иштирокида муҳокама қилинган.
Аниқланишича, видео шу йил 25 январь куни олинган. Унда дўппослашган қизлар эса ҳозирда дўстлашиб олишгани айтилмоқда. Лекин шундай бўлсада, ўша ҳодисада иштирок этган қизлар ва уни видеога олган йигитнинг ота-онасига жазо тайинланган.
Унга кўра, ота-оналар МЖтКнинг тегишли моддасига биноан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жаримага тортилган.