Андижон вилоятида 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 3 апрель куни Шаҳрихон туманида содир бўлган. ЙТҲда Кобальт, Нексия-3, Ласетти ва Дамас автомобиллари иштирок этган. Натижада Кобальт ҳайдовчиси ва Дамас йўловчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.