Жиззах вилоятида эркак 2001 йилда мактаб ўқувчисини зўрлагани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Пахтакор туманида фуқаро М.Б. Ш.Э.нинг уйида 8 млн сўм ўғирлаб кетган. Олиб борилган қидирувлар ёрдамида гумонланувчи ушланган ва суриштирувлар давомида М.Б.нинг 2001 йилдаги жинояти ҳам фош бўлган. У ўша йили мактаб ўқувчисини зўрлаган ва бировга айтса уни ўлдириш билан қўрқитган.
Ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.