Фото: Иллюстратив сурат
Тошкентда ИИБга чақирилган фуқаронинг бир кун ўтмай мурдаси топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
ИИБ ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди. Маълум бўлишича, шу йил 1 апрель куни соат 21.00 ларда муқаддам судланганлар – Александр Бочаров,1979 йилда туғилган Л.Дмитрий ва 1970 йилда туғилган Л.Анатолийлар Юнусобод туман ИИБга чақирилган ва улар билан сўров олиб борилган. 45 дақиқалик суҳбатдан сўнг улар қўйиб юборилган. Шундан сўнг, 2 апрель куни соат 4.00-4.30 дарда Бочаров Александрнинг мурдаси топилган.
Ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. ИИББнинг қўшимча қилишича, марҳумда бир нечта касалликлари бўлган, хусусан, юрак ишемик касаллиги, гематоген сил, полиорган етишмовчилиги, икки томонолама ўпка плеврити, бош мия ва ўпка ишиши, сурункали гепатит, гиёҳвандлик, алкогольдан заҳарланиш. Ушбу касалликлар суд-тиббиёт экспертизаси томонидан ҳам тасдиқланган.