Самарқанд вилоятида 27 ёшли ўқитувчи 21 ёшли қизнинг суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 400 доллар талаб қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, нуфузли институтларнинг бирида ўқитувчилик қилувчи Вохид Ситоранинг сир сақланиши лозим бўлган суратларини тарқатиб юбормоқчи бўлган. Бундай қилмаслик учун у қиздан 400 доллар сўраган.
Воҳид 2 апрель куни соат 13:00 да Ситорадан айтилган пулларни олаётганда ушланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.