Навоий вилоятида қиз жонига қасд қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 20 ёшли қиз ўзини дарёга ташлаган. Ҳозирча қиз нима сабабга кўра бундай қилгани маълум эмас.
Қизни қутқараман деб 46 ёшли эркак ҳам ҳалок бўлган. У қизни сувдан чиқараман деб, чўкиб кетган. Ҳозирда ушбу ҳолат ўрганилмоқда. Қизни жонига қасд қилишга сабаб бўлган омиллар ҳам ўрганилаётгани таъкидланди.