Бугун ижтимоий тармоқларда йўлни кесиб ўтаётган болаларни Ласетти ҳайдовчиси уриб юборишига бир баҳя қолган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 6 апрель куни Наманган шаҳри Уйчи кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи қизил чироқ ёнганига қарамай ҳаракатланган ва унинг оқибатида аянчли ҳодиса юз беришига бир баҳя қолган.
50 L 200 MA давлат рақамли автомобиль ҳайдовчиси топилган ва унга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима тайинлнаиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.