Тошкент шаҳри Олмазор туманида 17 ёшли йигит тенгдошини пичоқлаб ташлади.
Маълум бўлишича, Абдулазиз Ж. шу йил 4 апрель куни соат 19:00да тенгдоши, 17 ёшли Султонхўжа А. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, пичоқлаб ташлаган. Натижада Султонхўжа “қорин олд, иккала курак, чап бел соҳаси, иккала сон ташқи юзаси ва ўнг думба қисмида кесилган” жароҳатларини олган.
Абдулазизга нисбатан ЖКнинг 77-моддаси 2-қисми “в” банди (Безорилик, яъни совуқ қуролни намойиш қилиб, уни қўллаб) билан жиноят иши қўзғатилган ва у ушланган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.