Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида эркак 16 ёшли қизни зўрлагани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак Б.Э. ўтган йили январь ойида 16 ёшли вояга етмаган қизни зўрлаган. Бу етмагандек, эркак қизни февраль ойида такроран зўрлаб, унга бу ҳақда кимгадир айтса ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитган.
Хабар қилинишича, 14 ойдан буён ушбу шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган ва тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳам рад этилган. Айтилишича, қизни зўрлаган эркакнинг Термиз шаҳар ИИО ФМБ танишлари бор ва у ишни шулар орқали “тинчитиб” юборган.
Сенат мазкур вазиятни ўрганган ва улар томонидан тергов иши ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилиши ҳамда якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинган.