Қашқадарё вилоятида Чироқчи туманида ўқитувчи калтакланди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, 134-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси шу йил 6 апрель куни 6 синфда ўқувчи болага 2 баҳо қўйган. Сўнгра ўқувчи акасига ушбу ҳолатни айтган. Ўқувчининг акаси эса иккита танишини чақириб келиб, ўқитувчини калтаклаган. Ҳодисадан сўнг эса ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилинган.
Вилоят ИИБнинг маълум қилишча, айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. ОАВда тарқалган хабарларда 2 баҳо олган ўқувчининг онаси мактаб директорининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлайди.