Тошкентда навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчасида содир бўлди. Нексиянинг 24 ёшли ҳайдовчиси 10 синфда ўқувчи қизни уриб юборган.
Таъкидланишича, қиз йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан ўтаётган бўлган. Жабрланувчи шифокорларнинг муолажаларига қарамай вафот этган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.