Ижтимоий тармоқларда Тошкент метроси билан боғлиқ яна бир ҳолат акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Унда поезд вагонида йўловчилар кўплигига қарамай, эшиклар очиқ ҳолда ҳаракатланагнини кўриш мумкин. Ушбу ҳодиса Пушкин ва Буюк ипак йўли метро бекатлари оралиғида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» УК томонидан хизмат текширувчи ўтказилган ва унинг натижасига кўра электр ҳаракатланувчи таркибнинг машинисти, электрик-чилангари ва катта устаси эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Шу билан бирга, электр базаси бошлиғининг электр ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш бўйича ўринбосари иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.