Хоразм вилояти Шовот туманида келин ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Катқалъа» маҳалласида яшовчи 19 ёшли келин Қ.М. шу йил 1 апрель куни уйидаги молхонада осилган ҳолди топилган. Келин ўтган йилнинг октябрь ойида 2001 йилда туғилган М.Я. билан оила қурган бўлган. Уларнинг оиласида шу пайтгача ҳеч қандай жанжал бўлмагани, янги тушган оилада судланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.