Наманган шаҳридаги “Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.
Маълум бўлишича, 5 апрель куни ҳуқуқ тартибот органларига Чортоқ туманидаги 47-сонли мактабда ўқувчи Асатиллаева Маърифат Солижон қизи йўқолиб қолгани ҳақида ариза келиб тушган. Шундан сўнг олиб борилган қидирувлар натижасида 6 апрель куни қизнинг жасади “Катта Наманган” каналидан топилган.
Кейинчалик қизни 5 апрель куни мактабдан 22 ёшли келинойиси олиб кетгани ва каналнинг Чортоқ туманидан оқиб ўтувчи қисмида сувга итариб юборгани маълум бўлган ҳамда фуқаро 6 апрель куни ушланган.