Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозори яқинида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 11 апрель куни соат 17:35 ларда Кобальт ва Запорожец автомашиналари бир-бири билан тўқнашиб кетган. Натижада Запорожец автомашинаси ёниб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.