Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Ласетти ҳайдовчиси 12 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 9 апрель куни соат 17:30ларда содир бўлган. 31 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Ласетти йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборган. Натижада бола шифохонада вафот этган.
Таъкидланишича, ЙТҲ содир бўлган кўча 8 апрель куни ҳали йўл белгилари чизилмасдан фойдаланишга топширилган бўлган.