Тошкентда Малибу ва Ласетти иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 10 апрель куни соат 16.40 да Миробод туманида содир бўлган. 65 ёшли Озарбайжон фуқароси Ласеттини белгиланмаган жойдан бурганда Малибу билан тўқнашган. Натижада иккала автомашина ҳайдовчиси ва Ласеттида бўлган 63 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилган. Шифохонада хориж фуқароси вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.