Ижтимоий тармоқларда Навоийдаги таксилар ҳамда қизлар ҳақида гапириб, уларнинг шаънини булғаган йигитларнинг шахсига аниқлик киритилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, навоийлик Суннат Тожиев ва Беҳруз Бекпўлатов шу йил 8 апрель куни видео олиб, унда қизлар ҳақида номақбул сўзлар айтган ва беҳаё қилиқлар қилган. Видео тарқалгач ҳуқуқ тартибот органлари уларни топган.
Ҳодиса бўйича материаллар тайёрланиб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборилган.