Видео: Қорақалпоғистондаги зиёратгоҳда 19 ёшли йигит тоғдан йиқилиб тушди. У сакраб суратга тушаётганда қулаган бўлиши мумкин

Видео: Қорақалпоғистондаги зиёратгоҳда 19 ёшли йигит тоғдан йиқилиб тушди. У сакраб суратга тушаётганда қулаган бўлиши мумкин
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Шихи Жалил зиёратгоҳида содир бўлган воқеа видеоси тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.

Видеода бир йигитнинг тепаликдан қулаб тушганини ва у томон одамлар югуриб борганини кўриш мумкин. Маълум бўлишича, ҳодиса 11 апрель куни содир бўлган. Йиқилган йигит асли хоразмлик 19 ёшли B.И. экани маълум бўлган. Йигит йиқилгач шифокорлар келган, лекин фуқаро улар билан гаплашиб, ўз ҳудудидаги шифохонага боришини айтган.

Зиёратгоҳ масъулининг айтишича, ўша куни воқеа содир бўлган ҳудудда бир неча фуқаролар сакраб суратга тушаётган бўлган. Йигит ҳам айни шу сабабга кўра қулаб тушган бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Маълум қилинишича, шунга ўхшаш ҳолат 8 апрелда ҳам содир бўлган. Ўша куни бир қиз эҳтиётсизлик натижасида жароҳат олган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Академиклар Самарқанд давлат университетининг иқтидорли талабалари билан учрашди...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси...
Кеча, 21:58

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Қорақалпоғистондаги зиёратгоҳда 19 ёшли йигит тоғдан йиқилиб тушди. У сакраб суратга тушаётганда қулаган бўлиши мумкин