Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида қозоқ миллатига мансуб 27 ёшли йигит аввалдан таниш бўлган 21 ёшли қизни олиб қочди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йигит қизни олиб қочиб, унга уйланмоқчи бўлган. У қизни никоҳдан ўтишга мажбурлаган. Лекин қиз қочиб кетган ва бўлган воқеа юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан ЖКнинг 136-моддаси 1-қисми (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.