Қашқадарё вилояти Қарши давлат университети талабаси ўз жонига қасд қилгани ва ушбу иш бости-бости бўлиб келаётгани ҳақида телеграм каналларда хабарлар тарқалди.
Ушбу тарқалган хабарда талаба қишки имтиҳонлардан ўта олмагани ва ундан ўтиши учун ўқитувчи талабадан катта миқдорда пул талаб қилгани айтилган. Шундан сўнг талаба ўзини осиб қўйгани маълум қилинган.
Бош прокуратура ушбу ҳолатни ўрганди ва унга кўра ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатиш 27 февралда рад қилигани аниқланган. Ушбу важни ўрганиш мақсадида Қарши тумани прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётгани таъкидланди.