Хоразм вилояти Хива шаҳрида қиз судга мурожаат қилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Қиз ўз мурожаатида ичкиликка берилган отаси унга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлар қилганини, амакиси эса жанжал кўтариб, ўлдириш билан таҳдид қилганини билдирган. Ушбу иш судда кўриб чиқилган ва ота ҳамда амакига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Таъкидлаш жоиз, қизнинг ИИБ томонидан берилган ҳимоя ордери ҳам бўлган.