Маълум бўлишича, бугун, 14 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар кўчасидаги Узавтотранс биноси қаршисида Нексия ва “РС200S” мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Натижада мотоциклчи, 30 ёшли Арсен А. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
ЙТҲга Нексиянинг 33 ёшли ҳайдовчиси Нурлан М.нинг қайта бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган транспортни менсимагани сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.