Фарғонада пулларни ўзлаштириб юборган Солиқ инспекцияси ходими қўлга олинди

Фарғонада пулларни ўзлаштириб юборган Солиқ инспекцияси ходими қўлга олинди
Фарғона тумани давлат солиқ инспекциясининг катта инспектори Д. Мелибоев 73 нафар тадбиркор ва фуқароларнинг даромад, ер ва мулк солиқлари учун тўлаган 32 миллион сўмдан зиёд пулни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди. БУ ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Мелибоев Фарғона тумани ДСИ жисмоний шахсларга солиқ маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида ишларди. У хизмат мавқеидан фойдаланиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш ҳамда бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни такроран қалбакилаштириш жиноятларини қасддан содир этди. Хизмат юзасидан унга Фарғона тумани Оқбилол қишлоғида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлардан ойлик даромад солиқларини ҳамда ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролардан ер ва мулк солиқларини йиғиш вазифаси юклатилган эди.

Д. Мелибоев 2016-2018 йилнинг июнь ойига қадар тадбиркорлар ва фуқаролардан солиқлар учун йиғилган 32 миллион 572 минг 363 сўм пулларни такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. У квитанцияларга ушбу шахслардан тўлов учун пул олинганлиги ҳақида сохта ёзув киритиб, ҳужжатни такроран қалбакилаштириб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Халқимизда кўза кунда эмас кунида синади, деган нақл бежиз айтилмаган. Солиқ идораси ходимининг бу қилмишлари фош бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Д. Мелибоевга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада пулларни ўзлаштириб юборган Солиқ инспекцияси ходими қўлга олинди