Тошкентда ички ишлар ходимлари аёлларни хизмат автомобилига олиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ИИББ ходимлари кеча, 14 апрель куни соат 21.30 да Қоратош ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида автомобилларга ҳалақит қилиб, тиламчилик қилаётган аёлларни кўришган. Шундан сўнг ходимлар уларга бундай ҳаракат учун маъмурий жавобгарлик борлигини тушунтирган ҳамда уларнинг шахсини аниқлаш учун идорага олиб боришмоқчи бўлган. Бу орада ёллар жанжал кўтарган ва ушбу ҳолат видеога тушиб қолган.
Аёлларнинг шахсига аниқлик киритилганда улар Самарқанд вилоятилик икки фарзандли 25 ёшли Маҳлиё Ю., 30 ёшли Зуҳра Ш. ва 25 ёшли Санобар У. эканликлари маълум бўлган. Улар аввал ҳам огоҳлантирилган бўлган. Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши учун терговга қадар текшируви ўтказилаётгани маълум қилинди.