Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ва пиёда билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 11 апрель куни соат 14:50ларда Бунёдкор кўчасида автобус ҳайдовчиси йўл четида телефон орқали суҳбатлашиб турган пиёдани уриб юборган. Ҳодиса видеоси эса тармоқларда тарқатилди.
Хабар қилинишича, ҳайдовчи М.М.га нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Пиёда ҳодисадан сўнг дарҳол шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.