Бугун тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехда кучли ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ёнғин 15 апрель соат 23:08да бошланган ва 16 апрель соат 02:05 ўчирилган. Уни бартараф этиш учун 12 та махсус техникалар жалб қилинган. Вазирликнинг дастлабки ахборотида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилган.
Ҳодиса юзасидан тарқалган видеоларда ёнғин кучли бўлганини ва портлаш содир бўлганини ҳам кўриш мумкин. Ҳозирда мутахассислар ёнғин сабаби ва зарарини ўрганмоқда.