ИИБ ходими Дарё нашри мухбирига қўпол қаршилик қилди. Тармоқларда воқеа видеоси тарқалди.
Маълум бўлишича, ИИБ мансабдори қўл остидаги ходимга журналистни олиб бориб “тиқишни” буюрган.
ИИВ ушбу ҳолатга муносабат билдириб, касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини таъкидлади. Хабар қилинишича, ҳодиса Қарши шаҳрида содир бўлган.