Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 46 ёшли эркак 13 ёшли болани пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 12 апрель куни соат 19:45ларда содир бўлган. 46 ёшли Ш.Урал “Кокилдор-ота” маҳалласида 13 ёшли боланинг дарахтдан довча олаётганини кўриб қолган. Дарахт болага тегишли бўлмаган. Урал шу заҳоти боланинг олдига бориб, у ердан кетишни айтган ва пичоқ билан қорнига урган. Натижада 13 ёшли Т.Азизбек оғир тан жароҳатлар олган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.