Жиззах вилоятида ЙПХ ходими ҳайдовчини сўкди. Воқеа видеоси телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 12 апрель куни Жиззах шаҳри И.Каримов шоҳ кўчасида содир бўлган. Ўша куни инспекторлар қоидани бузган ҳайдовчини тўхтатган. Кейинчалик ҳайдовчи говоҳномаларни тақдим эта олмагани учун автомашина эвакуаторда олиб кетилаётганда ҳайдовчи қаршилик кўрсатган. Машина жарима майдончасига олиб борилиши керак бўлган. Шу ҳолатда ЙПХ ходими ҳайдовчини сўккан.
Хабар қилинишича, ҳодиса Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганилмоқда.