Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги синтепон ишлаб чиқарувчи цехда ёнғин содир бўлди. Ёнғин видеоси тармоқларда тарқалди.
ФВВнинг хабар қилишича, ҳодиса кеча, 18 апрель куни соат 20:46 да содир бўлган. Воқеа жойига 10та махсус техникалар етиб борган ва ёнғин соат 21:41 да тўлиқ ўчирилган. Ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бу Тошкентда сўнгги уч кун ичидаги иккинчи ёнғин. Аввалроқ Сергелидаги полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цехда ҳам йирик ёнғин содир бўлган эди.