Сирдарёда 38 ёшли фуқаро 30 ёшли қизни Туркияга фоҳишалик қилиш учун жўнатаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 38 ёшли фуқаро Д.Т. 30 ёшли қорақалпоғистонлик қиз Н.К.ни Спарк машинасида Тошкентдаги аэропорт орқали Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнатиш учун олиб кетаётганда ушланган. Фуқаро қизни фоҳишалик қилиш учун ушбу шаҳарга юбормоқчи бўлган.
Ҳозирда айни шу ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.