Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Хон Султон” ресторанида оммавий муштлашув юзага келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 16 апрель куни соат 19:10ларда содир бўлган. хабар қилинишича, фуқаро Н.Н. ўша куни оиласи билан ифторлик қилиш мақсадида ресторанга келган. Сўнгра улар овқат буюртма қилган ва ушбу буюртма кечикаверган. Шундан сўнг Н.Н. ресторан менежери билан гап талашиб, муштлашиб кетган. Натижада ресторан ходимлари ва мижозлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган.
Ушбу ҳодиса бўйича ЖКнинг 277 моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноий иш қўзғатилган.