Жиззах вилоятида фуқаро Президентни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилгани учун жазоланадиган бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бахмал туманида яшовчи 52 ёшли эркак YouTube ва Facebookда аккаунт очиб, тўғридан-тўғри чиқишлар қилиб, Президент раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка нотўғри талқин қилган. У шу билан бирга давлат раҳбарини ҳақоратлаб, обрўсига путур етказувчи ва камситувчи маълумотлар тарқатган ва туҳмат қилган.
ДХХ томонидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.