Навоий шаҳрида велосипедчи Нексияга бориб урилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 10 апрель куни соат 18:00ларда содир бўлган. Велосипед ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган Нексияга бориб урилган. Фуқаро шифохонага ётқизилган. Лекин кўрсатилган муолажаларга қарамай ҳодисадан бир неча кун ўтиб вафот этган.
Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.