Тошкентда нигериялик товламачи ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонга инглиз тилини ўргатиш учун келган нигериялик 34 ёшли О.Инносент таниши Х.О. ни уйига меҳмонга чақирган. Сўнгра хорижлик фуқаро танишининг сувига номаълум модда қўшиб, сархуш ҳолатга келтирган ва уни суратга олган. Сўнгра Инносент ушбу суратларни телеграмда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 5 млн сўм талаб қилган.
Инносент Юнусобод туманида айтилган пулнинг 2 млн.ини олаётганда ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.