Наманган вилоятида навбатдаги товламачилик ҳолати содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 8 апрель куни 32 ёшли фуқаронинг уйига иккита таниши келган ва улар бирга спиртли ичимлик ичган. Сўнгра 32 ёшли эркакнинг танишлари унинг маст ҳолатдалигидан фойдаланиб, яланғоч ҳолда суратга олган. Шу билан бирга, улар уйдаги қуритилган укропларни гиёҳвандлик модда дея видеога олган. Эркакнинг иккита таниши ушбу тасвирларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан 20 млн сўм талаб қилган.
Улар айтилган пулни олаётганда қўлга олинган. Ҳолат бўйича ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.