Тошкентдаги масжидда телефон ўғирланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 12 апрель куни 29 ёшли Миржалол Х. масжидда телефони ўғирлангани юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида телефонни 23 ёшли Жасур Т. олгани маълум бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 169 моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноий иш қўзғатилди.