Бугун ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасидаги низоли ҳолат акс этган видео тарқалди. Унда ходим фуқаронинг ортидан қувлаб, уни йиқитиб, жанжаллашганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, ҳодиса 18 апрель куни Қўнғирот туманидаги бозор ёнида содир бўлган. Ходим А.Алламбергановнинг олдига фуқаро маст ҳолатда келиб, унинг хизмат вазифасига қаршилик қилган ва турли хил сўзлар билан ҳақорат қилган. Оқибатда ушбу ҳолат содир бўлган. Ходим ўша куниёқ бўлган воқеа юзасидан ИИБ бошлиғи номига билдирги киритган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.