Наманган вилояти Поп туманида Дамас пастликка тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 19 апрель куни соат 23:30 ларда содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, пастликка қулаган.
Натижада ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.