Тошкент шаҳридаги Анҳор каналидан эркак жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, жасад каналнинг Шайхонтоҳур тумани «Лабзак» маҳалласи Зулфияхоним кўчасидан оқиб ўтувчи қисмидан 20 апрель куни топилган. Мурда кўздан кечирилганда унда куч ишлатиш ҳолатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмагани маълум бўлган.
Шу йил 21 апрель куни жасаднинг олинган бармоқ излари текширилганда ушбу шахс Юнусобод тумани, Х.Эргашов кўчасида яшаган, 1979 йил 26 январь куни Тошкентда таваллуд топган П.Ф.га тегишли экани маълум бўлган. Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.