Наманганда аёл фарзанди билан бирга ўзини дарёга ташлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 22 апрель куни соат тунги 01.20ларда Учқўрғон туманида содир бўлган. 38 ёшли аёл 4 ёшли фарзандини ўзига боғлаган ҳолда “Норин” дарёсига ташлаган. Ушбу ҳодисани ҳуқуқ тартибот органи ходими ва йўловчилардан бира кўриб қолган. Улар дарҳол ёрдам бериб, она ва болани сувдан олиб чиққан.
Аёл нима сабабдан бундай қилгани ҳозирча маълум эмас. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.