Наманган туманида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 14 апрель куни соат 16:30 ларда содир бўлган. Ҳодиса юзасидан тарқалган видеода бола пиёдалар йўлакчасига келиб бироз турганини ва сўнгра югуриб ўтаётганда Дамас уриб юборганини ва машина ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.
8 ёшли бола шифохонада вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.