Бухоро вилоятида эркак фолбинга 3 минг доллар бериб, алданиб қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 31 ёшли Шавкат севган қизини ўзига қайтариш учун 32 ёшли Ситорага мурожаат қилган. Ситора эса ўз навбатида ўзини фолбин деб таништирган ва эркакка севган қизини “иссиқ-совуқ” қилиш орқали унга қайтариб беришни ваъда қилган. Фолбин ушбу хизмат учун Шавкатдан 3 минг доллар олган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Ситоранинг бошқа жиноятгаларга алоқадорлиги текширилаётгани маълум қилинди. Тергов давом этмоқда.